Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Туркияда 6 баллга яқин зилзила содир бўлди

Туркияда 6 баллга яқин зилзила содир бўлди

Туркиянинг жануби-ғарбий соҳилларида 5,8 магнитудали зилзила содир бўлди.

Бу ҳақда Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бўйича раислиги маълум қилди.

Маълумотларга кўра, ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 02:17 да Ўрта ер денгизидаги Муғла шаҳрининг Мармарис туманидан 10,43 км узоқликда қайд этилган. Зилзила эпицентри 67,91 км чуқурликда жойлашган.

TRT Haber телеканалининг хабар беришича, табиат ҳодисаси Муғла ва Анталияда сезилган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Киритилди: 07:37 03.06.2025. Ўқилди: 637 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!