Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркияда 1 июндан бери 1500 га яқин ёнғин содир бўлди

Туркияда 1 июндан бери 1500 га яқин ёнғин содир бўлди

Туркияда 1 июндан бери 1459 та ёнғин ўчирилди.

Бу ҳақда минтақада давом этаётган ёнғинлар фонида Измирга келган қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли маълум қилди.

Унга кўра, Измир, Ойдин, Денизли ва Манисада тўққизта йирик ўрмон ёнғинлари содир бўлган.

Унинг қайд этишича, Измирда ёнғин туфайли тўртта қишлоқ ва икки маҳалла эвакуация қилинган: "Ўт ўчирувчилар туннинг нисбатан тинчлигидан фойдаланиб, эрталабгача ёнғинларга қарши курашни давом эттиради. Керак бўлса, бўшатиш керак бўлган аҳоли пунктларини ҳам эвакуация қиламиз. Ёнғин пайтида уч нафар фуқаро тутундан нафас олди, ҳаётлари хавф остида эмас".

Юмакли фуқароларни очиқ жойларда олов ёқмасликка, хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга чақирди.

Киритилди: 08:50 30.06.2025. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!