Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркия халқаро ҳамжамиятни Исроилга босим уюштиришни кучайтиришга чақирмоқда

A A A
Туркия халқаро ҳамжамиятни Исроилга босим уюштиришни кучайтиришга чақирмоқда

Туркия халқаро ҳамжамият ва барча масъул ҳукуматлардан Исроилга қарши янада самаралироқ тўхтатувчи чораларни кутмоқда.

Бу ҳақда Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз TRT Haber телеканали эфирида маълум қилган.

"Исроилнинг қилаётган иши нафақат Ғазо ва минтақа учун, балки инсоният ва дунё учун ҳам ўта хавфлидир”, - деди у.

Бундан ташқари, Йилмаз Исроилнинг хатти-ҳаракатлари жаҳон миқёсида адолат тамойилларини оёқ ости қилишини таъкидлади.

“Ва бу кундан-кунга адолат, халқаро институтлар ва қоидаларга бўлган ишончни сусайтирмоқда”, деди вице-президент.

Киритилди: 08:50 11.09.2025. Ўқилди: 889 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!