Туркия вице-президенти Жевдет Йилмаз турклар ҳам юнонлар каби Кипрнинг тенг ҳуқуқли эгалари эканлигини ва орол ҳеч қачон тўлиқ юнон бўлиб қолмаслигини таъкидлади.
Бу ҳақда Туркия вице-президенти Лефкошада Кипр тинчлик операциясининг 52 йиллигини нишонлаш учун ўтказилган тадбирда маълум қилди.
"Халқаро ҳамжамият кипрлик турклар ҳам юнонлар каби бу ерларнинг тенг ҳуқуқли эгалари эканлигини тан олиши керак. Кипр ҳеч қачон тўлиқ юнон оролига айланмайди", деди Йилмаз.
У Туркия Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
"Туркияни ўз ичига олмайдиган ва кипрлик туркларнинг ҳуқуқларини ва Шарқий Ўрта ер денгизидаги қонуний манфаатларимизни ҳисобга олмайдиган ҳеч қандай ташаббус муваффақиятга эриша олмайди", деб таъкидлади Йилмаз.