Бугун 12 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Туркия ТИВ раҳбари Исроилга нисбатан халқаро санкциялар кучаяётганини маълум қилди

Туркия ТИВ раҳбари Исроилга нисбатан халқаро санкциялар кучаяётганини маълум қилди

Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Исроил юритаётган сиёсат «глобал хавфсизлик масаласига айланганини» таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, «Ҳамма Исроилни «хонадаги фил» (кўзга яққол ташланиб турган, аммо индамай келинаётган муаммо) деб таърифламоқда. Барча тинчлик, дипломатия, мулоқот ва ечимлар ҳақида гапириш учун йиғилган бир пайтда, Исроил зўравонлик ва экспансионизм орқали барча муаммоларни янада кескинлаштириш сиёсатини олиб бораётганини кўряпмиз».

Фидан «кеча Европа Иттифоқи томонидан Исроилга қарши жамоавий санкциялар бўйича қарорлар қабул қилинганини» кўрсатиб ўтди. «Ишонаманки, яқин даврда дунё жамоатчилиги Исроилнинг экспансионистик сиёсатига янада қатъийроқ муносабат билдиради», — дея қўшимча қилди у.

Туркия ТИВ раҳбари Доҳада Қатар Бош вазири ва Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида «Форс кўрфазида дуч келаётган муаммоларимиз ҳеч қачон Ғазо секторини унутишимизга сабаб бўлмаслиги керак»лигини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 17:02. Ўқилди: 161 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!