Германиянинг Баден-Вюртемберг федерал штатидаги Хоккенхайм шаҳри осмонида мотопланер ва самолёт тўқнашиб кетди.
Бу ҳақда маҳаллий "Badische Zeitung" газетаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тўқнашув тахминан 800 метр баландликда содир бўлган. Ҳар икки ҳаво кемаси шикастланган, бироқ хавфсиз тарзда қўнишни амалга ошира олган.
Полиция маълумотларига кўра, иккала учувчи ҳам, йўловчи ҳам жароҳат олмаган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.