Эрон АҚШнинг эҳтимолий ҳужумлари хавфи туфайли Покистон ва Афғонистонга баъзи ҳарбий ва фуқаролик самолётларини кўчиргани айтилмоқда.
Бу ҳақда CBS News хабардор манбаларга таяниб маълум қилди.
Ушбу манбаларга кўра, Эрон ҳарбий самолётлари Исломобод жанубида жойлашган Нур Хон авиабазасига юборилган. Ўтказилган самолётлар орасида разведка миссиялари учун мўлжалланган С-130 ҳарбий транспорт самолётининг модификацияланган версияси бўлган RC-130 самолёти ҳам бўлган.
Канал манбалари шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар бошланишидан сал олдин Эроннинг Маҳан Аир авиакомпанияси ўзининг бир нечта самолётларини Кобулга олиб кетганини хабар қилишди. Эрон ҳаво ҳудуди ёпилгандан сўнг, улар Афғонистонда қолишди. Кейинчалик, Покистон ва Афғонистон ўртасидаги кескинликнинг кучайиши фонида самолётлар Эрон чегараси яқинида жойлашган Ҳирот аеропортига кўчирилгани айтилмоқда.
Бироқ, Толибон ҳукумати вакили Забиҳулла Мужоҳид CBS Newsга берган изоҳида бу даъволарни рад этди.