Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Туркия терма жамоаси жаҳон чемпионатларида сўнгги 52 йилдаги антирекордни ўрнатди

Туркия терма жамоаси жаҳон чемпионатларида сўнгги 52 йилдаги антирекордни ўрнатди

Туркия терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 1-турида Австралияга имкониятни бой берди (0:2). Турклар рақибнинг атиги 9 та зарбасига жавобан уларнинг дарвозаси томон нақд 30 та зарба йўллашди, бироқ дарвозани ишғол эта олишмади.

Opta таҳлилий порталининг маълумотларига кўра, бу жаҳон чемпионатлари тарихида 1974 йилдан бери илк бор бир учрашувда 30 та ёки ундан кўп зарба берган жамоанинг гол ура олмай мағлуб бўлишидир.

52 йил муқаддам худди шундай «натижа» Швецияга йирик ҳисобда (0:3) ютқазган Уругвай терма жамоаси томонидан қайд этилган эди. Бир ўйинда 30 тадан ортиқ зарба бериб, умуман гол ура олмаслик билан боғлиқ охирги ҳолат эса 2006 йилда кузатилган: ўшанда Португалия терма жамоаси 1/4 финалда Англияга қарши баҳсда (0:0) шундай кўрсаткич қайд этганди.

Киритилди: Бугун 17:26. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!