Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Покистондаги терактни қоралади

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Покистондаги терактни қоралади

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилоятида автомашиналар карвонига уюштирилган ҳужум оқибатида 42 киши ҳалок бўлган терактни қоралади. Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирилган ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетиши тилади.

Турк томони терроризмга қарши курашда Покистонни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.

Фожиа Парачинор шаҳридан Пешоварга шиа мусулмонларини олиб кетаётган йўловчи микроавтобуслари ҳужумга учраганида юз берди. Полиция матбуот котиби Азмат Алининг айтишича, карвон 200 га яқин машинадан иборат.

Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Нақви воқеани «террор хуружи» деб атади ва Бош вазир Шаҳбоз Шариф айбдорлар жазоланишини айтди.

Киритилди: 20:32 22.11.2024. Ўқилди: 259 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!