Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
"Биз сиёсий гуруҳлар билан бирлашган раҳбарлик ва Мудофаа вазирлигини ташкил этиш борасида келишиб олдик. Мудофаа вазирлигининг аҳамияти ва қурол фақат давлат назоратида бўлиши кераклигини таъкидладик. Давлатдан бошқа ҳеч бир гуруҳ қуролга эга бўлмаслиги керак. Назоратиз қуроллар давлатнинг беқарорлашишига олиб келади", — деди Аҳмад аш-Шаара
Ўз навбатида, Ҳоқон Фидан Суриядаги оғир ва қоронғу давр ортда қолганини ва бундан кейин яхши замонлар келишини таъкидлади.
"Суриядаги барча этник ва диний гуруҳлар биргаликда мамлакат келажагини белгилаши керак. Сурияни хавфсиз, эркин ва фаровон мамлакатга айлантириш фақат Сурия халқининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли амалга ошиши мумкин", — дея қўшимча қилди Туркия ТИВ раҳбари.