Бугун 19 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Илон Маск текширилмоқда

Илон Маск текширилмоқда

Илон Маск ва унинг SpaceX компанияси миллий хавфсизликни ҳимоя қилишга қаратилган қоидаларга риоя қилиш учун учта федерал текширувга дуч келмоқда. Бу ҳақда The New York Times нашри компаниянинг манбалари ва ички ҳужжатларига таяниб хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, текширувлар АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари, Мудофаа вазирлиги бош инспектори ҳамда Мудофаа вазирининг разведка ва хавфсизлик бўйича ўринбосари ташаббуси билан ўтказилган.

«Илон Маск ва унинг SpaceX ракета компанияси бир неча бор федерал қоидаларга риоя қилмади... жумладан, хорижий етакчилар билан учрашувларининг айрим тафсилотларини тақдим этмади», деб ёзади газета манбаларга таяниб.

Киритилди: 23:59 18.12.2024. Ўқилди: 534 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!