Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Туркия ташқи ишлар вазири БМТ Олий комиссари билан қочқинлар муаммосини муҳокама қилди

Туркия ташқи ишлар вазири БМТ Олий комиссари билан қочқинлар муаммосини муҳокама қилди

Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари Филиппо Гранди билан қочқинлар муаммоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашни муҳокама қилди.

“Andalou” нашри хабарига кўра, Гранди 14 сентябрь куни Туркияга уч кунлик ташриф билан келган ва унинг давомида республика раҳбариятининг юқори мартабали вакиллари билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. Фидан билан учрашувда Гранди билан бир қаторда БМТнинг Анқарадаги миссияси раҳбарлари ҳам иштирок этди, Туркия томонидан вазир билан бирга қочқинлар масалалари Ташқи ишлар вазирлигининг тегишли идоралари раҳбарлари томонидан муҳокама қилинди.

Туркия ўз ҳудудида истиқомат қилаётган суриялик қочқинларни босқичма-босқич ўз ватанларига қайтариш чораларини кўрмоқда. Суриядаги инқироз бошланганидан бери Туркияга жами 3,5 миллиондан ортиқ суриялик келган. Уларнинг бир қисми аллақачон Суриянинг шимолий ҳудудларига кўчиб ўтган.

Бундан ташқари, Ўртаер денгизида ноқонуний миграция масаласи ҳам долзарблигича қолмоқда. Туркия халқаро ҳамжамиятни ушбу муаммони ҳал қилиш учун янада жадалроқ чоралар кўришга чақиради.

Киритилди: 10:08 16.09.2023. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!