Туркия Сурия ҳукумати ва маҳаллий вакиллар ўртасида мулоқот ўтказиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш йўли билан Сурия жанубидаги зўравонликларга тезроқ барҳам берилишига умид қилмоқда.
Бу ҳақда Туркия ТИВ матбуот котиби Онжу Кежели Х ижтимоий тармоғида эълон қилди.
Бу жараёнда Сурия суверенитети ва бирлигини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлаб, Туркия халқаро ҳамкорлар билан биргаликда Сурияда барқарорликни мустаҳкамлаш ва ўт очишни тўхтатишга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Сурия жанубида жойлашган Ас-Сувайда вилоятида бадавийлар ва друзлар ўртасидаги тўқнашувлар натижасида камида 37 киши ҳалок бўлган, 50 га яқин киши жароҳатланган.
Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси мониторинг гуруҳи маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 27 друз ва 10 бадавий бор. Қайд этилишича, этник озчиликлар ўртасидаги тўқнашувлар натижасида яна 100 киши жароҳатланган. Унинг сўзларига кўра, друзлар ва бадавийлар етакчилари қуролли тўқнашувларни тўхтатишга чақирмоқда.