Бугун 25 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди (ВИДЕО)

Туркия Суперлигаси. Шомуродов лига тўпурарига айланган баҳсда "Башакшеҳир" 101 дақиқадаги гол эвазига мағлуб бўлди (ВИДЕО)

Туркия чемпионати 13-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" - "Трабзонспор" учрашувида 4:3 ҳисобида меҳмонлар ғалаба қозонди.

10-дақиқадаёқ мезбонлар ҳимоячиси Фести Эбоселе қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 22-дақиқада Деви Зеьке пенальтидан гол уриб, "Башакшеҳир"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 37-дақиқада Филипе Аугусто мувозанатни тикланган бўлса, 45-дақиқада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов мезбонларнинг иккинчи голини урди.

76 ва 77-дақиқаларда Пол Онуачу (пенальтидан) ҳамда Эрнест Мучи голлари эвазига меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишди.

Бергут Озгюр 90+1-дақиқада "Башакшеҳир"нинг 3-голини киритди. Ўйин дурангга қараб якунланаётган вақтда Эрнест Мучи (90+10)-дақиқада даҳшатли зарбаси билан дарвозани ишғол қилиб, "Трабзонспор"га ғалаба келтирди.

"Башакшеҳир" 13 очко билан 13-ўринда қолди. "Трабзонспор" 28 очко билан 3-поғонада.

Ушбу баҳсда гол киритган Шомуродов ва Онуачулар 9та тўп билан лига тўпурарларига айланиб олишди.

Туркия чемпионати. 13-тур
24 ноябрь, 22:00
Башакшеҳир - Трабзонспор - 3:4
Голлар: 22 - 1:0, Деви Зельке (пенальтидан), 37 - 1:1, Филипе Аугусто (Эскихеллан), 45 - 2:1, Элдор Шомуродов (Онур Булут), 76 - 2:2, Пол Онуачу (пенальтидан), 77 - 2:3, Эрнест Мучи (Арсений Батагов), 90+1 - 3:3, Бертюг Озгюр (Нуно да Кошта), 90+10 - 3:4, Эрнест Мучи (Арсений Батагов)
Қизил карточка: 10 - Фести Обеселе ("Башакшеҳир").

Киритилди: Бугун 09:06. Ўқилди: 490 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!