Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн парламентга терроризмга қарши кураш доирасида Туркия қуролли кучларини икки йил муддатга Сомали минтақасида жойлаштириш таклифини юборди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.
Мамлакатлар Туркиянинг Сомалида таълим, хавфсизлик бўйича маслаҳат ва барқарорликни қўллаб-қувватлаши бўйича келишувга аллақачон киришган.
Парламентга юборилган мурожаатда Туркия Аден кўрфази ва Сомали қирғоқларида қароқчиликка қарши курашда фаол иштирок этаётгани қайд этилган.
Шу билан бирга, Туркия Сомалининг иқтисодий сувларида денгиздан нефть ва газ қидиришини маълум қилди.