Туркия шимолидаги Қора денгиз соҳилида бир неча кундан бери давом этаётган кучли шамол туфайли тўлқин баландлиги 3 метрга етди.
Турк ОАВлари хабар беришича, табиий офат Туркиянинг энг шимолий шаҳри бўлган Синоп соҳилларида давом этмоқда.
Бу ерда сўнгги бир неча кун ичида шамол тезлиги 37 км/соатга етди, бу эса баландлиги 3 метргача етадиган тўлқинларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Халқаро юк кемалари шаҳар жанубидаги ички бандаргоҳда ёмон об-ҳавони кутишга мажбур. Расмийлар келгуси бир неча кун давомида бўрон ҳақида огоҳлантириш эълон қилди ва фуқароларни эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.