Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркия, Россия, Франция ва Германия Сурияда тинчликни сақлаб қолишга келишиб олишди

Туркия, Россия, Франция ва Германия Сурияда тинчликни сақлаб қолишга келишиб олишди

Истанбулда Россия, Туркия, Франция ва Германия раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар якунланди.

Тўрт мамлакат вакиллари Сурияда сиёсий жараён фаоллашганини, конституцион қўмита иш бошлаши масалаларини муҳокама қилишди. Саммит олдидан Тоййип Эрдўғон, Владимир Путин, Ангела Меркель билан музокаралар ўтказди ва Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефонда мулоқот қилди.

Туркия билан Россия 17 сентябрда Суриянинг Идлиб вилоятида тинчлик ўрнатишга келишиб олишган эди. Бугунги саммитда тўрт мамлакат раҳбарлари ўрнатилган ушбу вақтинчалик тинликни имкон қадар узоққа чўзишга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу саммит тўрт мамлакат раҳбарлари учрашган биринчи саммит бўлди. Сурияда тинчлик ўрнатишга қаратилган учрашув Усмонийлар империясининг сўнгги султони Маҳмуд Воҳидиддин VI га тегишли бўлган “Воҳидиддин” саройида бўлиб ўтди.

Manba: sof. uz

Киритилди: 23:19 28.10.2018. Ўқилди: 1189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!