Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркия Қора денгиздаги газ конларида "яхши янгиликлар"ни эълон қилишга тайёр

Туркия Қора денгиздаги газ конларида "яхши янгиликлар"ни эълон қилишга тайёр

Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Алпарслон Байрактар бир ой ичида Қора денгизда олиб борилаётган разведка ишлари бўйича "яхши янгиликлар"ни эълон қилиши мумкинлигини айтди.

Туркия 2020 йилда Қора денгизда йирик газ конини топди, унинг ҳажми 540 миллиард куб метрга баҳоланган. Ўшанда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уни мамлакатдаги энг йириги деб атаганди. Эрдўған жума куни Туркия Қора денгиз шельфидаги Сакаря газ конида кунлик ишлаб чиқаришни 2028 йилга бориб 40 миллион куб метргача оширишни режалаштираётганини айтди.

"Биз нефть қазиб олишни 41 миллион баррелга оширдик. Бу ҳажмнинг 58 фоизи Диёрбакир конларига тўғри келади. Биз Диёрбакирда янги геологик қидирув дастурини бошладик. Биз АҚШда ҳамкорлик қилаётган компаниялар билан тадқиқотлар ўтказишимиз керак. Қора денгизда учта кемамиз Сакаря газ конида қазиб олишни кўпайтириш устида ишламоқда. Биз бу ой давомида Қора денгизда яхши янгиликлар билан ўртоқлашишимиз мумкин," - дея вазирнинг сўзларини келтиради Sabah газетаси.

Киритилди: 16:16 03.05.2025. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!