Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркия Қора денгизда янги газ захираларини аниқлади

Туркия Қора денгизда янги газ захираларини аниқлади

Туркия Қора денгизда янги газ захираларини аниқлади.

Бу ҳақда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған маълум қилди.

"Мутахассисларимиз “Гектепе-3” қудуғида улкан газ захирасини аниқлашди. Унинг ҳажми 75 миллиард куб метр, иқтисодий қиймати 30 миллиард долларга тенг. Бу кон тахминан уч ярим йил давомида уй хўжаликларимизни газ билан таъминлай олади", — деб ёзди Эрдўған “Х” ижтимоий тармоғида.

Туркия президенти Истанбулдаги чиқишида мазкур қудуқдаги тадқиқот ишлари 27 март куни бошлангани ва 16 май куни 3 500 метр чуқурликда якунланганини маълум қилди.

Эрдўғоaннинг сўзларига кўра, ҳозирда Қора денгиздаги газ конлари мамлакатдаги тахминан 4 миллион хонадонни газ билан таъминламоқда, 2028 йилга қадар бу кўрсаткични тўрт баробарга ошириш режалаштирилган.

"Биз йўлимиздан тўхтамай давом этамиз. Танқидчилар ва тўсиқларга қарамасдан, Туркиянинг тўлиқ энергетик мустақиллиги мақсадига эришмагунча орқага чекинмаймиз", — дея таъкидлади Эрдўған.

Киритилди: 20:32 18.05.2025. Ўқилди: 515 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!