Прокуратура, Анқара аэропорти яқинида Falcon 50 самолётининг ҳалокатга учраши сабаблари ва шароитлари юзасидан тергов бошлади.
Бу ҳақда Туркия адлия вазири Йилмаз Тунч ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
"Анқара Бош прокуратураси Эсенбог аэропортидан ҳавога кўтарилган ва йўловчилар, жумладан, Ливия Қуролли кучлари штаби бошлиғи генерал-полковник Муҳаммад Али Аҳмад Ал-Ҳаддод бўлган самолёт ҳалокати юзасидан тергов бошлади", — дейилади нашрда.