Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркия президенти Жазоирга боради, ташриф сабаби маълум

Туркия президенти Жазоирга боради, ташриф сабаби маълум

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Президент Абделмаджид Теббуннинг таклифига биноан эртага Жазоирга боради.

Бу ҳақда турк ОАВ хабар тарқатди.

Ташриф давомида Туркия-Жазоир муносабатларини барча соҳаларда, хусусан, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш масаласи муҳокама қилинади. Ғазодаги вазият ҳам муҳокама қилинади.

Туркиянинг Жазоирдаги элчиси Муҳаммет Мужоҳид Кучулилмас, Жазоирнинг давлат нефть ва газ компанияси Sonatrach билан Туркиянинг BOTAŞ компанияси ўртасидаги келишувнинг узайтирилишини инкор этиб бўлмайди, деди.

Унинг фикрича, иқтисодий соҳада алоқаларни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжуд. Туркиянинг Жазоир иқтисодиётига киритган сармояси аллақачон 6 миллиард доллардан ошган.

"2022 йилда Туркия ва Жазоир ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 5,3 миллиард долларни ташкил этди. Умид қиламизки, 2023 йил охирига келиб бу кўрсаткич 6 миллиард доллардан ошади", - деди у.

Шу мақсадда ўзаро инвестициялар ва имтиёзли савдони рағбатлантириш бўйича ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Киритилди: 17:59 20.11.2023. Ўқилди: 1726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!