Президент раҳбарлигида, ўзининг кучли иродаси ва қатъияти билан ажралиб турадиган Туркия овози эшитиладиган, таъсири сезиладиган ва мавқеи кучлар мувозанатига таъсир кўрсатишга қодир давлатга айланди. Туркиянинг ташқи сиёсати бир зумда реакциялар билан эмас, балки мустақил ирода, давлатчилик ёндашуви ва стратегик олдиндан кўра билиш билан шаклланади, унинг марказида миллий манфаатлар туради.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан маълум қилди.
Туркиянинг саъй-ҳаракатларини ҳеч қандай айбловлар соясида қолдириб бўлмаслигини таъкидлаб, ташқи ишлар вазири шундай деди:
"Масъулиятли давлат арбоблари сифатида биз қўядиган қадамларни эътиборсиз қолдириш ва баёнотларимизни бузиб кўрсатиш халқимиз олдида ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайдиганларнинг ноинсоф ва масъулияциз фикрлашининг натижасидир. Биз минтақамиздаги инқирозлар олдида хотиржамликни сақлаймиз ва тинчлик ва барқарорлик учун масъулиятни ўз зиммамизга оламиз. Туркия ҳар доим барча томонларга ўзи тўғри деб ҳисоблаган нарсани очиқ айтишга қодир мамлакат бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам узоқни кўра билмайдиган айбловлар фақат уларни айтганларни чарчатади; улар Туркиянинг самимий саъй-ҳаракатларига доғ тушира олмайди".