Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркия Марказий банки Истанбул ҳокимининг ҳибсга олиниши юзасидан банкирлар билан учрашади

Туркия Марказий банки Истанбул ҳокимининг ҳибсга олиниши юзасидан банкирлар билан учрашади

Туркия марказий банки якшанба куни мухолифатдаги Истанбул мэри Экрем Имомўғлунинг ҳибсга олиниши муносабати билан мамлакат банк раҳбарлари билан учрашади.

Бу ҳақда Sözcü телеканали хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, йиғилишда ўтган чоршанба куни Имомўғлу ҳибсга олинганидан сўнг кескин қадрсизлана бошлаган миллий валюта турк лирасини барқарорлаштириш чораларини муҳокама қилиш режалаштирилган. Habertürk телеканалининг даъво қилишича, Туркия Марказий банки уч кун ичида лирани қўллаб-қувватлаш учун 26 миллиард доллар сотган.

Аввалроқ Истанбул жиноят суди Имомўғлуни коррупцияда айбланиб, эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олишни танлагани хабар қилинганди. У шунингдек, терроризмга ёрдам беришда айбланган. Мэр билан бирга яна бир неча ўнлаб одамлар, жумладан, шаҳар мэриясининг юқори мартабали амалдорлари ҳам ҳибсга олинган. Айрим гумонланувчилар суд назорати остида ёки гаров эвазига қўйиб юборилди. Жами 92 нафар шахс коррупция ва терроризмга алоқадор.

Киритилди: 17:21 23.03.2025. Ўқилди: 629 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!