Туркия кубоги гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган “Карагюмрук” ҳамда “Башакшеҳир” ўртасидаги баҳс якунига етди. 4 февраль, чоршанба куни Истанбулдаги “Отатурк” стадионида кечган баҳсда Нури Шаҳин бошчилигидаги жамоа йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 8-дақиқада Аббосбек Файзуллаев томонидан очилган бўлса, 22-дақиқада Элдор Шомуродов ҳам гол уриб ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Аммо Шомуродов 26-дақиқада ўзини ноқулай сезгани сабаб захирага олинди. Унинг ўрнига Мигел Креспо майдонга тушди.
Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида захирадан ўйинга қўшилган Креспо ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 65-дақиқада Иван Брнич “Башакшеҳир”нинг 4-голини киритди. 79-дақиқада “Карагюмрук” ҳисобни биттага қисқартирди, аммо бу гол жамоани мағлубиятдан қутқариб қолмади.
Шу тариқа, “Башакшеҳир” Туркия кубогининг 3-турида йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ўз ҳисобига навбатдаги 3 очко ёздириб қўйди. Мазкур ғалабадан кейин Нури Шаҳин бошчилигдаги жамоа 6 очко тўплаган ҳолда “А” гуруҳи турнир жадвалида 3-поғонани эгаллаб турибди.
“Башакшеҳир” сафида ўйнайдиган Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси ҳам асосий таркибда майдонга тушди. Шомуродов 26-дақиқада жароҳат сабаб алмаштирилган бўлса, Аббосбек Файзуллаев 58-дақиқада захирага олинди.
Туркия кубоги, 3-тур
“Карагюмрук” — “Башакшеҳир” 1:4
Голлар: 0:1 — Файзуллаев (8), 0:2 — Шомуродов (22), 0:3 — Креспо (50), 0:4 — Брнич (65), 1:4 — Коне (79)