Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 95 млн евро тайёрламоқда

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" юлдузи учун 95 млн евро тайёрламоқда

"Барселона" вингери Рафинья Диасга "Манчестер Юнайтед" қизиқмоқда. Англия гранди ёзги трансферлар вақтида бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш ҳақида ўйламоқда. El Nacional нашри тарқатган хабарга кўра "қизил иблислар" "кўк-анорранглилар"нинг 29 ёшли юлдузи учун тахминан 95 млн евро таклиф қилишга тайёр.

Рафиньянинг "Барселона" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали талқинига кўра, футболчининг нархи 80 млн еврони ташкил этади.

Жорий мавсумда футболчи Ҳанс-Дитер Флик жамоаси сафида барча мусобақаларда 21 та ўйинда 13 та гол ва бешта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: Бугун 10:42. Ўқилди: 270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!