Бугун 2 июль, 2022 йил, шанба

O'ZB

Туркия жанубидаги ўрмонга ўт қўйишда айбланган фуқаро қўлга олинди

Туркия жанубидаги ўрмонга ўт қўйишда айбланган фуқаро қўлга олинди

Бугун Туркия жанубидаги Мармарис курорти яқинидаги ўрмонга ўт қўйганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда ТРТ телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда уни сўроқ қилиш давом этмоқда.

Туркия Ички ишлар вазир Сулаймон Сойлу берган маълумотга кўра, С.А. исмли шахс қўлга олинган гумонланувчи Туркия жанубидаги Мармарис курорти яқинидаги ўрмонга қасддан ўт қўйганини тан олган. Сойлуга кўра, гумонланувчининг ўрмонни ёқиб юборишига яқинда тарихда ушбу ҳудуд бўйича тижорий можаросига учрагани сабаб бўлган. У аввал ўрмонни ёқиб юборган, кейин эса ўзини ўлдирмоқчи бўлган.

Аввалроқ республика расмийлари ўрмон ёнғинига ўт қўйиш сабаб бўлиши мумкинлигини истисно қилмаган эди.

Мармарис ҳудудидаги ёнғин 21 июнь куни кечқурун бошланди. Прокуратура маълумотларига кўра, ёнғин натижасида курорт ҳудудининг 300-400 гектар майдондаги игнабаргли ўрмонлари зарар кўрган. Ўрмон бориш қийин бўлган жойларда ёнмоқда, шунинг учун ёнғинни ўчиришда асосий эътибор авиацияга қаратилган.

Ёнғинга яқин ҳудудда истиқомат қилган 103 оила ва шу атрофда ишлаган 274 киши зарар кўрмаслиги учун эвакуация қилинган.

Киритилди: 23:06 23.06.2022. Ўқилди: 1926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!