Бугун 14 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Туркия жамоасига 22 ёшли қиз бош мураббий бўлди

Туркия жамоасига 22 ёшли қиз бош мураббий бўлди

Туркиялик 22 ёшли собиқ футболчи Зейнеп Местан ҳаваскорлар лигасида иштирок этадиган «Тюргютлюспор» жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.

Клуб матбуот хизмати маълумотига кўра, янги мавсум олдидан жамоа тузилмасини янгилаш доирасида Зейнеп Местан билан бош мураббий сифатида ишлаш бўйича келишувга эришилган.

«Клубни қайта тузиш ва янги мавсум учун белгиланган вазифалар доирасида биз Зейнеп Местан билан уни мураббийлик лавозимига тайинлаш юзасидан келишиб олдик. Клубнинг янги тузилмаси ва техник йўналишига раҳбарлик қиладиган Зейнеп Местанга катта муваффақиятлар тилаймиз. Умид қиламизки, ушбу янги босқич жамоамиз, клубимиз ва барча мухлисларимиз учун фойда келтиради», — дейилади клуб баёнотида.

Зейнеп Местан ўз навбатида, ўзи учун энг мақбул мураббийлик намунаси сифатида Хосеп Гвардиоланинг иш услубини кўришини таъкидлади.

Киритилди: 16:25 11.09.2026. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!