Бугун 7 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия Исроилга қарши қатъий позицияда

A A A
Туркия Исроилга қарши қатъий позицияда

Суриядаги вазиятнинг кескинлашуви фонида Туркия Нетаняҳунинг 7 май куни Озарбойжонга ташрифи чоғида уни самолётига ҳаво ҳудудини очишни рад этди.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған маъмурияти баёнот берди. Мазкур баёнотда “Анқара Бокунинг илтимосига биноан Исроил бош вазири самолётига ўз ҳаво ҳудудини очиши мумкин”, деган миш-мишларга изоҳ берилди.

"Туркия Исроилнинг Ғазо халқига нисбатан олиб бораётган геноцид сиёсати сабабли ўз ҳаво ҳудудини исроиллик самолётлар учун ёпган. Анқара Фаластин халқининг адолатли курашини қўллаб-қувватлашда давом этади. Асоссиз хабарларга ишонманг", дейилади Туркия президенти ҳузуридаги дезинформацияга қарши кураш маркази хабарида.

Озарбойжон Сурияда юзага келган вазият юзасидан Исроил ва Туркия ўртасида воситачилик қилмоқда. Апрел ойида Бокуда икки давлат расмийлари ўртасида музокаралар ўтказилиб, томонлар Суриядаги кескинликни юмшатиш йўлларини излашга келишиб олган эди. Бироқ ҳозирда вазият янада таранглашмоқда, Исроил кетма-кет икки кундан буён Анқаранинг иттифоқчиси бўлган Дамашқ кучларига авиазарбалар бермоқда.

Киритилди: 23:01 03.05.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!