Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия глобал кибер жосуслик тармоғини фош қилди

Туркия глобал кибер жосуслик тармоғини фош қилди

Туркия Миллий разведка ташкилоти (МİТ) глобал кибер жосуслик тармоғини йўқ қилиш учун муваффақиятли операция ўтказди. Операция маҳаллий ҳокимият органлари билан биргаликда Анқара прокуратураси раҳбарлигида ўтказилди.

Хавфсизлик манбаларига кўра, тармоқ бутун дунё бўйлаб минглаб одамлар, жумладан Туркия фуқароларининг шахсий маълумотларини ўғирлаган. Узоқ давом этган тергов давомида жиноий гуруҳ халқаро алоқаларга эга эканлиги ва ўғирланган маълумотларни турли ташкилотлар, жумладан, террорчи ташкилотлар билан бўлишиб келгани аниқланган.

Операция натижасида 11 нафар гумондор қўлга олиниб, қамоққа олинди. Жиноий тармоқ билан боғлиқ кўплаб веб-сайтлар ҳам ёпилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Киритилди: 12:08 14.08.2024. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!