Туркия Миллий Мудофаа вазирлиги Эроннинг АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужумидан сўнг минтақадаги қўшинларида ҳеч қандай салбий ҳодиса қайд этмади.
Бу ҳақда Туркиянинг TRT Haber телеканали хабар бермоқда.
"23 июн куни Эроннинг Қатар ва Ироқдаги АҚШ базаларига берган ракета зарбалари фонида минтақада жойлашган қўшинларимизда ҳеч қандай салбий ҳодисалар қайд этилмади", — дейилади телеканал мудофаа вазирлиги баёнотида.
Аввалроқ Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши Ислом Республикаси Қуролли кучлари Қатардаги Америка базасига зарба бергани ҳақида хабар берган эди. Исроилнинг Ynet портали Қатардаги базада 10 та, Ироқда эса битта ракета учирилганини хабар қилди.