Туркия президентининг бошқа баёнотлари:
▪️Туркия кучли ва қудратли давлат. Ҳеч қандай куч бизни тиз чўктиролмаган ва буни қила олмайди ҳам.
▪️Туркия энди мудофаа маҳсулотларини излаб бошқаларнинг эшигини қоқмаяпти – энди технологиялар учун бизга келишмоқда. Илгари бизга турли баҳоналар билан рад жавобини беришарди, аммо бугун Туркия пилотсиз учиш аппаратлари технологиялари бўйича стандартларни белгилайдиган кам сонли мамлакатлардан бирига айланди.
▪️Терроризмдан халос бўлган Туркия, аввало, иқтисодий ривожланиш учун кучли туртки олади.
▪️"Терроризмсиз Туркия" стратегик мақсадини амалга ошириш орқали биз тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт йўлидаги яна бир тўсиқни бартараф этмоқдамиз.
▪️Биз конструктив танқид ва таклифларга очиқмиз, аммо йўлимизни тўхтатишга уринишларни виждонли деб қабул қилмаймиз.
▪️"Терроризмсиз Туркия" доирасида амалга оширилаётган барча ишлар бизнинг қатъий тамойилларимизга асосланади: бир халқ, бир байроқ, бир давлат, бир ватан.