Туркиянинг Суриядаги элчихонаси олдида турк байроғи осиб қўйилди, деб хабар бермоқда CНН Турк. Дипломатик миссия 2012 йилдан бери ёпилган.
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан бугун, 14 декабрь куни элчихона 12 йиллик танаффусдан сўнг фаолиятини қайта бошлаганини маълум қилди. Туркия дипломатлари ва уларнинг оила аъзолари Сурияга етиб келди. Туркиянинг Мавританиядаги собиқ элчиси Бурҳон Кўрўғли Муваққат ишлар вакили этиб тайинланди.
Туркиянинг Суриядаги элчихонаси 2012 йилнинг март ойида мамлакатдаги сиёсий инқироз ва фуқаролар уруши бошланиши фонида ўз фаолиятини тўхтатди. Кейин Буюк Британия, Франция, Италия, Полша, Греция, АҚШ, Канада ва Форс кўрфази давлатларининг элчихоналари ҳам ёпилди. 2024 йил 8 декабрда ҳукуматга қарши қўшинларнинг ҳужуми натижасида Башар ал-Ассад режими қулади.