Туркия бу ёзда Ироқ билан чегарасида хавфсизликни “назорат қилади” ва “Суриядаги тугалланмаган ишларни якунлайди”, деди Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Hurriyet газетасининг 7 март куни хабар беришича, Туркия қуролли кучлари Ироқ шимолида тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (ПКК) жангариларига қарши кенг кўламли қуруқликдаги ҳарбий операция ўтказишни кутмоқда ва Бағдод маъмурияти билан келишувга эришилган.
"Биз шу ёзда Ироқ билан чегарамиз хавфсизлигини назоратга оламиз. Суриядаги тугалланмаган ишларни ҳам якунлаймиз", деди у ҳарбийларга.