Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия аҳолиси «кексалар» бўлган мамлакатлар тоифасига кирди

A A A
Туркия аҳолиси «кексалар» бўлган мамлакатлар тоифасига кирди

2023 йил охирига келиб Туркия БМТ таснифига кўра аҳолиси «кекса» бўлган давлатлар тоифасига кирди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шкаласига кўра, қарияларнинг умумий аҳолисидаги улуши 10% дан ортиқ бўлган мамлакатлар демографик жиҳатдан «кекса» ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси маълумотларига кўра, дунё аҳолиси тез қаримоқда. Маълумотларга кўра, Европа дунёдаги ўртача кексалар сони энг кўп бўлган минтақа бўлиб, улар аҳолининг 19 фоизини ташкил қилади.

Аҳолиси 85 миллион кишидан ошган Туркияда, бутун дунёда бўлгани каби, аҳолининг «қариши» тенденцияси кузатилмоқда.

Ўтган йил охиригача Туркияда 65 ёш ва ундан катта ёшдагилар улуши 8 миллион 722 минг 806 кишини ташкил қилди.

Мутахассисларнинг прогнозларига кўра, 2030 йилга бориб Туркияда қариялар улуши 12,9 фоизга, 2040 йилга бориб 16,3 фоизга, 2060 йилга бориб эса мамлакат умумий аҳолисининг 22,6 фоизига етади.

Киритилди: 23:32 19.03.2024. Ўқилди: 2155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!