Туркиянинг барча аэропортлари террористик ҳужумлар таҳдиди туфайли хавфсизлик чораларини кучайтирди. Бу ҳақда Hurriyet хабар берди.
Ҳозирда аэропорт терминалларига кирувчи ва чиқаётган барча автомашиналар синчиклаб текширилмоқда ва йўловчилар шахси назоратдан ўтказилмоқда. Истанбулдаги Сабиҳа Гўкчен аэропортида эса йўловчиларга кўриклар туфайли вақтни йўқотмаслик учун парвоздан камида уч соат олдин келиш тавсия этилган. Бундай эҳтиёт чоралари 23 октябрь куни Туркиянинг TUSAS аэрокосмик компаниясининг Анқарадаги объектида теракт содир этилгани билан боғлиқ.