Туркия янги йилни терроризмга бутунлай барҳам бериш мақсади билан бошлайди.
Бу ҳақда Туркиянинг Haber Global телеканали сайтида чоп этилган “2025 йил терроризмга барҳам бериш йили бўладими?” номли мақолада айтилади.
Мақолада, “Туркия ички ва хорижда терроризмни тўхтатиш учун кўп томонлама қадамлар ташламоқда” дейилади.
Хавфсизлик бўйича эксперт Абдулла Агарга кўра, агар Суриянинг янги ҳукумати террор таҳдидини тўлиқ бартараф этмаса, Туркия исталган вақтда янги операция бошлаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан бельгиялик ҳамкасби Бернард Квинтин билан қўшма матбуот анжуманида Суриядаги террорчилик ташкилотлари фаолиятига чек қўйиш зарурлигини айтган эди.