Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркистондаги ёнғин 12 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди, уларнинг 9 нафари болалар эди...

Туркистондаги ёнғин 12 нафар инсоннинг ҳаётига зомин бўлди, уларнинг 9 нафари болалар эди...

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятидаги икки қаватли уйда содир бўлган ёнғин оқибатида 12 киши, жумладан 9 нафар бола ҳалок бўлди.

Ҳалок бўлганлар ҳақида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълум қилди.

"Жетисой туманидаги Алғабас қишлоғидаги икки қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Ёнғинни ўрганиш ва ўчириш жараёнида ҳушсиз ҳолатда бўлган 3 нафар фуқаро уйдан эвакуация қилинди ва тез ёрдам бригадасига топширилди. Ичкаридан 12 киши, жумладан, 9 нафар бола жасадлари топилди", — дейилади хабарда.

Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Суриштирув ишлари бошланган, ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар муносабати билан ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати. Ҳукумат ва Туркистон вилояти ҳокимлиги раҳбарига яқин оилаларга барча зарур ёрдам кўрсатиш, фожиа сабабларини ўрганиш бўйича топшириқ берилди, дея таъкидлади матбуот хизмати.

Киритилди: 10:30 18.11.2025. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!