Саудия Арабистони кўнгилочар бош бошқармаси раҳбари Турки ал аш-Шейх 2025 йилнинг энг масштабли бокс турнирини ўтказмоқчи.
Гап супероғир вазн тоифасида британиялик собиқ жаҳон чемпионлари Энтони Жошуа ҳамда Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг ҳақида кетмоқда.
"Мен Тайсон Фьюри билан гаплашдим. Лекин суҳбатимиз бокс мавзусида бўлмади. Унинг соғлиғи, оиласи ҳақида сўрадим. Ўйлашимча, у Жошуа билан жанг учун қайтади", – деди Турки.