Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Турк маданияти ва мероси жамғармаси томонидан нашр этилган китоблар Қозоғистон Республикаси Миллий Академик кутубхонасига топширилди

Турк маданияти ва мероси жамғармаси томонидан нашр этилган китоблар Қозоғистон Республикаси Миллий Академик кутубхонасига топширилди

Қозоғистон Республикасига амалга оширилган расмий ташриф доирасида Турк маданияти ва мероси Жамғармаси Президенти, Актоти Раимқулова хоним Миллий Академик кутубхонага ташриф буюрди ҳамда Жамғарма томонидан нашр этилган китоблар тўпламини кутубхонага совға қилди.

Ташриф давомида Жамғарма Президенти ва Миллий Академик кутубхона директори Кумис Сеитова хоним ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар кутубхоналарнинг туркий дунёнинг умумий қадриятларини асраб-авайлаш ва уларни келажак авлодларга етказишдаги алоҳида ўрнини таъкидладилар.

Миллий Академик кутубхона директори Жамғарма томонидан тақдим этилган китоблар илмий жамоатчилик ва китобхонлар учун қимматли маънавий ва интеллектуал бойлик эканини алоҳида қайд этди.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш йўлида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш ниятида эканликларини билдирдилар.

Киритилди: Бугун 14:20. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!