Бугун 7 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти ТДТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади

Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти ТДТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади

7 октябрь куни Озарбайжоннинг Габала шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Цейхун Байрамов, Қозоғистон ташқи ишлар вазири Ермек Кошербаев, Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев, Туркия ташқи ишлар вазири Ҳақан Фидан, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, Венгрия ташқи ишлар ва ташқи савдо вазири Петер Сиярто, ТДТ бош котиби Кубаничбек Омуралиев, шунингдек, ҳукумат вакиллари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар. Турк маданияти ва мероси жамғармаси президенти Актоти Раимқулова ҳам йиғилишда иштирок этиб, нутқ сўзлади.

“Адабиёт ва санъат” портали хабар беришича, Раимқулова хоним Озарбайжон томонига самимий меҳмондамазлик ва саммитнинг юқори даражада ташкил этилгани учун миннатдорлик билдирди. У тинчлик ва хавфсизлик масаласи давлатлар орасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда келажак авлодлар учун маданий меросни асраб-авайлаш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади.

Ўз нутқининг давомида Турк маданияти ва мероси жамғарисининг жорий йилда амалга оширган ишлари ҳақида батафсил маълумот берар экан, хоним Раимқулова шундай деди:

“2025-йилда биз реставрация, музейлаштириш, рақамлаштириш ва алмашинув дастурларини ўз ичига олган 65 та лойиҳани амалга оширдик. Барча ташаббусларимизда интеграция, ҳамкорлик ва бирликка устувор аҳамият берамиз. ‘Турк дунёсига назар – 2040’ ҳужжати ва Астана низомига мувофиқ равишда биз биринчи ‘Турк дунёси маданий мероси кўп тилли каталоги’ни нашр этдик. Ушбу нашр келгусида ‘Turkic Heritage’ (“Турк мероси”) деб номланган рақамли платформанинг асосини ташкил этади.”

У, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти жаноб Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва Турк давлатлари раҳбарларининг қўллаб-қувватлаши билан кўп жилди “Турк фольклор мероси” антологияси амалга оширилганини эслатиб ўтди.

Жамғарма ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида “Девону луғотит турк” асарининг 950 йиллигига бағишланган халқаро конференсияни ҳам ташкил этди.

Раимқулова таъкидлашича, жамғарма “Турк дунёсига назар – 2040” ва “ТУРКТАЙМЕ” ҳужжатларига асосланиб, ЮНЕСКО, ИСЕСКО ва бошқа турк ҳамкорлик ташкилотлари билан алоқаларни мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бу йилнинг май ойида Будапештда ўтказилган норасмий саммитда Ўзбекистоннинг Турк маданияти ва мероси жамғарисида тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиниши ҳақидаги тарихий қарор қабул қилинган бўлиб, бу туркий оиланинг янада бойишига хизмат қилди.

Жамғарма раҳбари, шунингдек, Туркманистоннинг кузатувчи сифатида ташкилотга қўшилиш истагини муҳим қадам сифатида баҳолаб, бу мамлакат яқин келажакда тўлақонли аъзо сифатида оилага қўшилишини умид билдирди.

Жамғарма президентининг чиқиши туркий давлатлар орасида маданий ҳамжиҳатлик ва бирдамликни янада кучайтиришга даъват билан якунланди.

Киритилди: 16:28 07.10.2025. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!