Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси вингери Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда туркиялик машҳур журналист Экрем Конур хабар берди.
Манба маълумотига кўра, ЦСКАнинг собиқ футболчисига "Страсбург" қизиқиш билдирмоқда. Франция клуби трансфер ойнасининг сўнгги кунларида 22 ёшли вингерни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Бироқ келишувга эришиш осон бўлмайди, чунки Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшеҳир" билан шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади.
Файзуллаев янги мавсумда барча мусобақалар ҳисобида учта учрашувда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.