Бугун 10 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди

Туристик кластерларни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Туристик кластерларни ташкил этиш ва уларга туристик кластер мақомини бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Унга кўра, туристик кластер мақоми комплекс туристик хизматлар ҳамда туристнинг ва экскурсантнинг эҳтиёжларини қаноатлантириш учун зарур бўлган бошқа қўшимча хизматлар кўрсатувчи мустақил ташкилотлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар мажмуига берилади.

Туристик кластерлар белгиланган тартибда туристик кластер мақоми тўғрисидаги гувоҳномани олган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади.

Туризм қўмитаси туристик кластер мақомини бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Бунда, ариза берувчи электрон шаклда ёки почта орқали белгиланган шаклдаги ариза билан ваколатли органга мурожаат қилади.

Туристик кластерларни ташкил этиш ва туристик кластер мақомини олиш учун тадбиркорлик субъектлари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим, жумладан:

— туристик кластер фаолияти туроператор – меҳмонхона – транспорт – хизматларини кўрсатиш билан тўлиқ қамраб олинганлиги;

— туристик кластер ҳудудида сиғими камида 40 нафар меҳмон учун мўлжалланган жойлаштириш воситасининг мавжудлиги;

— туристик кластер ҳудудида маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларини (эсдалик совғалари) сотиш шохобчалари (камида битта савдо нуқтаси) мавжудлиги.

Киритилди: 09:44 09.01.2025. Ўқилди: 337 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!