Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистоннинг Украинадаги вазият бўйича позицияси ҳақида гапирди, деб хабар беради Каzinform мухбири.
Қосим-Жомарт Тўқаев Германия Федератив Республикасида расмий ташриф билан бўлиб, Федерал Канцлер Олаф Шольц билан музокарадан сўнг журналистлар учун матбуот анжумани ўтказди.
Президент ўз нутқида Қозоғистон ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш ва БМТ Низоми асосида тинчлик музокараларини олиб бориш тарафдори эканини таъкидлади.
“Бугун мен муҳтарам Канцлерга вазият ҳақиқатдан ҳам жуда мураккаб эканлигини айтдим ва у Россия томони ҳам, Украина томони ҳам музокараларга тайёрлигини айтди. Аммо музокаралар асоси ҳали аниқланмаган. Бу борада ҳам музокаралар олиб бориш мумкин”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.