Бугун 14 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Тўқаев Трампдан Путинга хабар етказдими?

Тўқаев Трампдан Путинга хабар етказдими?

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков журналистлар билан суҳбатда “Биз Тўқаевдан ҳеч қандай сигнал олганимиз йўқ. У Путинга ҳеч қандай хабар юбормаган”, — деб баёнот берди.

Маълумки, Қозоғистон президенти 11 ноябрь куни Москвага ташриф буюриб, Путин билан икки соатлик норасмий суҳбат ўтказган, 12 ноябрда эса расмий музокаралар давом этган.

Сафар якунларига кўра, икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатларни “стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик” даражасига кўтариш ҳақида декларация имзолаган.

Шу боис Тўқаевнинг кутилмаган Москва сафари баъзи таҳлилчилар томонидан Трамп билан учрашувдан сўнг геосиёсий “хабар етказиш” сифатида талқин қилинди. Аммо Кремль бу иддаоларни рад этди.

Киритилди: 23:25 13.11.2025. Ўқилди: 561 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!