Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Тунги сменада ишлаш қандай касалликка сабаб бўлади?

A A A
Тунги сменада ишлаш қандай касалликка сабаб бўлади?

Америкалик бир гуруҳ олимлар айни шу мавзуда тадқиқотлар ўтказишди. Маълум бўлишича, тунги сменада ишлаш, тунги уйқунинг камлиги оқибатда саратон хасталигига йўлиқтириши мумкин экан.

Сиэтлдаги Онкология маркази мутахассислари изланишлар натижасида худди шундай тўхтамга келишди. Тунги сменада ишлайдиган одам организми турли ташқи хавфларга қарши курашувчи кимёвий моддаларни керагидан 80 фоизга кам ишлаб чиқараркан. Худди ўша кимёвий моддалар тунги уйқу давомида ҳолдан тойган, ўлиш арафасидаги тўқималарни қайта тикларкан. Бундан ташқари, колбаса ва сосискалар истеъмоли ҳам саратон хасталиги хавфини ошириши белгилаб қўйилди.

Олимлар тунги сменада ишловчиларга кўпроқ таркибида мелатонин мавжуд бўлган егуликлар истеъмол қилишни маслаҳат беришмоқда.

“healthystyle.info”

Киритилди: 07:22 12.05.2018. Ўқилди: 1808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар