Бир йигит цирк раҳбарига қўнғироқ қилиб деди:
— Алло! Мен бир метрли темирни юта оламан!
— Жуда яхши. Лекин айнан шу масалада ўн киши қўнғироқ қилди. Яъни, бир метр темирни юта оладиган одамлар кўп экан.
— Бўлиши мумкин. Лекин бир нарсани билиб қўйинг. Менинг бўйим атиги тўқсон сантиметр!
***
Бир одам қўлида карнай билан тиқилинч автобусга чиқа олмади. Шунда бекатда турган болакай унга деди:
— Кўрдингизми, амаки? Агар шунинг ўрнига най чалишни ўрганганингизда автобусдан қолиб кетмасдингиз.
***
Икки ветеринар жарроҳ филни операция қиларди. Улар танани тикиб бўлишгач, бири деди:
— Бу гал ҳойнаҳой филнинг ичида ҳеч нарсани унутиб қолдирмагандирмиз-а?.. Ие, ҳамшира қани?
***
Аскарликка янги чақирилган аскарлар отиш машғулотларини ўташарди. Командир сержантга деди:
— Сен анави Тошматовнинг шахсий делосини яна бир марта текшириб кўр!
— Нега?
— Ҳар гал милтиқни жойига қўйгач, бармоқ изларини дастрўмолчаси билан ўчириб чиқаяпти.