Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Тулада мигрантларнинг такси ва ресторанларда ишлаши тақиқланиши мумкин

A A A
Тулада мигрантларнинг такси ва ресторанларда ишлаши тақиқланиши мумкин

Россиянинг Тула вилоятида мигрантларга жамоат транспортида ҳайдовчи бўлиши ва айрим савдо шохобчаларида ишлаши тақиқланиши мумкин. Губернаторнинг тегишли фармони лойиҳаси вилоят ҳукумати сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 январдан Тула ҳудудида патент асосида меҳнат қилаётган чет эллик фуқароларга қуйидаги соҳаларда ишлаш тақиқланади:

алкогол сотишга ихтисослашган дўконларда;

тамаки маҳсулотларини сотишга ихтисослашган дўконларда;

йўловчи ташишни амалга оширувчи ташкилотларда (ҳам шаҳар ичида, ҳам шаҳар ташқарисида);

умумий овқатланиш ташкилотларида – қаҳвахона, ресторан ва ҳоказолар.

Аниқлик киритилишича, минтақада 1 январга қадар бу соҳаларда бўлган хорижлик ишчилар сонини тартибга солиш учун тайёргарлик тадбирлари бўлиб ўтади.

Киритилди: 16:52 10.11.2023. Ўқилди: 1070 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!