Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туғма маймоқлик қандай касаллик?

A A A
Туғма маймоқлик қандай касаллик?

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида бир қатор мураккаб касалликларни замонавий усулларда даволаш йўлга қўйилган бўлиб, бу, беморларнинг соғлом ҳаётга қайтишига, уларнинг дардини енгиллаштиришга хизмат қилмоқда. Жумладан, марказда маймоқоёқликни понсети усулида самарали ва осон даволаш кенг йўлга қўйилган.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ортопедик нуқсонлар ичида энг кўп учрайдиганларидан бири бу, туғма маймоқликдир.

Маймоқоёқлик суяк-мушак тизимида кенг тарқалган туғма нуқсонлар қаторига киради. Тахминан 1000 та туғилган чақалоқнинг камида бир нафарида ушбу касаллик юзага келиши мумкин.

XXI аср тиббиёти эса бу касалликни қисқа муддатда даволаш имконига эга. Жумладан, АҚШда бу нуқсонни даволашнинг понсети усули кашф қилинган. Иложи борича даволаш чақалоқ хаётининг биринчи ёки иккинчи ҳафталаридан бошланиши зарур. Чунки айнан шу пайтда чақалоқларда мушак ва пайлар юқори эластик хусусиятга эга бўлади.

Понсети усулига тўла риоя қилинган ҳолда даволанган беморлар, келажакда соғлом оёқларга эга бўлади.

Кам ҳолларда даво олиб борилган оёқ соғлом оёқдан бирозгина фарқ қилиши мумкин. Бу оёқ ҳажми, болдир мушак массасининг камайиши билан ажралиб туриши мумкин. Шунингдек, бу касалликнинг оғирлик даражасига ҳам боғлик. Айрим ҳолларда оёқлар узунлигида хам фарқ сезилиши мумкин. Бундай кичик нуқсонлар одамлар эътиборини тортмайди ва сезиларсиз бўлади. Боланинг ўзи ҳам то балоғат ёшига етмагунча бу фарқларни сезмайди. Муҳими, касалликни вақтида даволаш лозим.

Киритилди: 11:55 01.04.2024. Ўқилди: 1606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!