Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Транспорт воситангиз учун янги тўлов тўлайсиз!

Транспорт воситангиз учун янги тўлов тўлайсиз!

“Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (347-сон, 02.06.2020 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот канали маълум қилди. Унга кўра, айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий қилинади.

Қарор билан 2020 йил 1 августдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

Транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари ҳисобланади.

Киритилди: 12:52 06.06.2020. Ўқилди: 8342 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!