Қўшма Штатлар Украинадаги урушни тугатиш бўйича «тинчлик режасини» тақдим этди, унда АҚШ Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олиши ва 2022 йилдаги босқиндан кейин эгалланган деярли барча ҳудудлар устидан Россия назоратини норасмий тан олиши қайд этилган. АҚШ Лондондаги йиғилишда бу таклифгаУкраинанинг жавобини кутмоқда, деб ёзди Axios.
Украина ҳукуматига яқин манбанинг нашрга айтишича, расмий Киев бу таклифни Россия манфаатларига жуда мос, деб ҳисоблайди.
«Таклифда Россия қандай моддий фойда олиши жуда аниқ кўрсатилган, бироқ Украина нима олиши ноаниқ ва умуман кўрсатилган», деди манба.